09 December 2010
06:23 - ХДПчилар ногиронларга иш ўринлари яратилиши керак дейишмоқда
Тўрт муччаси соғ юртдошларимиз ўзга юрталарга қора қозон қайнатиш илинжида кетаётган айни кунларда Ўзбекистон Халқ Демкоратик партияси фаоллари ногиронларга иш ўринлари яратиш керак, деган “оламшумул” ташаббус билан чиқди. Ўзларини сўл сиёсий кучлар, айни пайтда Ўзбекистон Либерал демократик партиясига (ҳукуматга эмас!) мухолиф деб атаётган собиқ коммунистлар ногиронларга ижтимоий ҳимоя мақсадида нафақаларни кўпайтириш, солиқ ва бошқа тўловларда имтиёзлар бериш керак, деган фикрда. Мустақиллининг дастлабки қўғирчоқ партияси бўлган бечора ХДП иқтисодиётни, иқтисодий сиёсатни тубдан ўзгартириш керак, ўшанда иш ўринлари ҳақида гапириш мумкин, дейишга журъат қила олмаяпти.