30 November 2010
06:53 -
Биринчилардан эди… (Дўстимиз, сафдошимиз Абдуманноб Пўлат хотирасига)
Ўзининг камолот ёшида орамиздан кетган Абдуманноб – мулойим табиатли, кўп муаммоларни ечишда биринчилардан бўлган, ўз фикри, ўз дунёқарашига эга сиёсатчи, ҳуқуқ ҳимоячиси ва журналист эди.
АБДУМАННОБ – ўтган осрнинг 92 йилида биринчилардан бўлиб қатоғонга учраганди. Уни Талабалар шаҳарчасидаги тўс–тўполонни уюштирган, деган айб билан (Қирғистонда конференция ўтказишда бош–қош бўлиб юрганда ушлаб келиб) ҳибсга тортдилар. Биринчилардан бўлиб, расмана сиёсий маҳбусга айланди. Жаҳон жамоатчилиги ва Россиялик адавакат ва бирликчи дўстларининг кўмагида маҳбусликдан озод этилди.
Суд залидан озод этиларкан, уни биринчилардан бўлиб сафдошлари кўчагача қўлларида кўтариб чиқишда ва шу баландликда туриб, чет эл оммавий воситаларга, биринчилардан бўлиб, инглиз тилида интервью берди.
Бирликчилар оммавий таъқибга учраганда, биринчилардан бўлиб Ҳуқуқ ҳимоясига киришди. У “Ўзбекистон Инсон ҳақлари жамияти”нинг биринчи таъсисчисчиси ва раиси бўлди.
АБДУМАННОБ – сиёсатда ўрта йўлни танлаган ва бунинг учун сафдошларидан таънаю дашномлар ҳам эшитганди. Аммо бошқалардан фарқли ўлароқ у таъна қилганларга ҳам, уни сўкканларга ҳам қаттиқ гапирмасди. Ўзининг ичкаридаги мухолифларига, гарчи уни сўкиб турсалар ҳам, ҳамиша дўстларча муносабатда бўларди.
ВВС, “Озодлик”, “Америка овози”га берган суҳбатларида Ўрта йўл тарфадори эканлиги сезилиб турарди. Тошкентга келганида (унга ўз юртига келишга бир неча мартагина рухсат беришди) каминага “Мувозанат” номли журнал чиқариш режаси борлигини айтган, бу журнал Ўрта йўл журнали бўлишини таъкидлаганди, аммо ҳомий топаолмай бу иш ўрта йўлда қолиб кетди.
Ўрта йўл сиёсатини танларкан, Ўзбекистон раҳбарияти мухолифат сафларида ўзига ўхшаган “расмийларнинг гапларини ҳам инобатга оладиган кишилар бор”лигини инобатга олар, деб умид қилди. Аммо Ўзбекистон раҳтарияти одатдагидай, АБДУМАННОБга ҳам эътибор бермади.
Афсус, Ўзбекистон мухолифати ва раҳбарияти мухолифат ва ҳукуматни яқинлаштириши мумкин бўлган бир фарзандидан, оила аъзолари таянчидан, биз кабилар суянса бўладиган дўстидан жудо бўлди. Бу ўлим бизни ҳамиша кулиб турадиган, дўстга ҳам, душманга ҳам илиқ гапирадиган ўзига хос табиатли сафдошимиздан айирди. Аммо АБДУМАННОБнинг жамият учун, Ўзбекистон халқи учун қилган ишлари, чеккан заҳматлари УНУТИЛМАЯЖАК!
Ботир Норбой
Таҳририятдан: Ботир Норбой “Бирлик”нинг кўзга кўринган фаолларидан, адабиётшунос, фан доктори