30 November 2010
04:42 -
Озорбайжонда янги парламент иш бошлади, мухолифатнинг асосий кучлари у ерда йўқ
Бугун Бокуда 7 ноябрь куни сайланган Озорбайжон парламентининг янги таркиби иш бошлади. Парламент спикери қилиб Ўктой Асадов қайтадан сайланди. Табиий, у ҳокомиятдаги “Бирлашган Озорбайжон” партиясининг вакилидир.
125 ўринли Миллий Мажлисда бу партия 71 ўринга эга. Ўзини мухолифатчи деб ҳисоблайдиган 2 партия иккитадан, 8 партия биттадан ўринга эга. Аммо, бу партиялар ҳукуматнинг қўғирчоқ партияларидир. Мухолифатнинг асосий кучлари бўлмиш Озорбайжон Халқ Жабҳаси Партияси ва бир вақтлар унидан ажралиб чиққан Мусават Партияси парламентга ўтказтирилмаган.
Ўзбекистонда каби Озорбайжонда ҳам мухолифат кучларининг бирлаша олмаётгани – уларнинг мағлубиятини асосий сабабидир.
Бу мамлакат мисоли ҳам кўрсатмоқдаки, демократик жараёнларни ривожлантириш учун мухолифат кучларини бир партияда бирлаштириш мутлақо шартлиги ҳақидаги “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлатнинг чақириқлари ҳаётга жорий қилиниши керак. Бошқа йўл йўқ.