30 November 2010
07:21 - Wikileaks cайти бошлаган жанжал ҳам “Ҳаракат” сайтининнг ҳақ эканлигини тасдиқлади
Маълумки, Wikileaks cайти АҚШнинг расмий идораларига тегишли террорризмга алоқадор шахсларни қийноқларга солинишига оид турли маълумотларни эълон қилишга бошлаб, бутун дунёда катта жанжал кўтарилганда, “Ҳаракат” сайти уларга ҳеч қандай эътибор бермади. Чунки, улар эътибрга лойиқ эмасди.

Кеча ўша жанжалнинг иккинчи босқичи бошланди. Wikileaks cайти АҚШ Давлат Департаментининг турли давлатларда бўлаётган воқеаларга баҳо берувчи ҳужжатларини эълон қилди. Бу ҳужжатларда турли мамлакатларнинг раҳбарларига уларни камситувчи лақаблар ёки баҳолар берилган бўлса ҳам, буни катта сенсация деб бўлмасди. Бўлмади ҳам.

Айни замонда шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бизнинг сайтимиз ойлардан, балки йиллардан бери, Россия президенти Дмитрий Медведевни Владимир Путиннинг қўғирчоғи деб очиқча ёзиб келади. АҚШ Давлат Департаментининг ходимлари ҳам Медведевнинг қўғрчоқлигини яна ҳам юмшоқроқ шаклда тилга олишлари сенсация бўлармиди? Бўлмади ҳам.

Wikileaks cайти бошлаган кампаниянинг орқасида Давлат Депараментининг ўзи турибди, деган гапларда ҳам жон бор. Шу йўл билан АҚШ маъмурияти баъзи жаҳон “лидерларига” уларнинг жойини кўрсатиб қўяётган бўлса ажаб эмас.

Дарвоқе, Давлат Департаментининг ҳали эълон қилинмаган ҳужжатларида Ўзбекистон президенти Ислом Карим “режимбоши”, Абдураҳим Пўлатов эса Абдураҳим Пўлат деб аталган бўлса ажабланмаслик керак. Чунки, бунақа масалаларда ҳамма “Ҳаракат”дан ўрганади.