29 November 2010
01:47 -
Тошкентда паспорт тизими кучайтирилган тартибга ўтди
Пойтахтимизда паспорт рўйхатидан (прописка) ўтмаган ёхуд уч кундан ортиқ рўйхатсиз яшаётган шахсларни жаримага тортиш, уларни Тошкентдан қувиб чиқариш кампанияси бошланди. Кеча ва бугун ижара уйларда яшовчи, пропискасиз ишга жойлашганлар, мардикорлар, 3 кундан ортиқ яшаётган меҳмонлар ёппасига маъмурий жавобгарликка тортилмоқда. Тошкентнинг Қўйлиқ даҳасидаги участка милиция нозирларининг таъкидича, бу буйруқ шахсан Президент томонидан берилган ва прописка тизими прокуратура органи томонидан назорат қилинмоқда.
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга киритилган янги тартибга кўра, пропискасиз шаҳарда истиқомат қилиш биринчи марта энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида жарима билан жазоланади. Доимий ёки вақтинчалик паспорт рўйхатидан ўтмаган шахсни била туриб ижарага қўйиш энг кам маошнинг уч баравари миқдоридаги жарима билан жазоланади.
Ҳукуматнинг бу кампанияси натижасида Тошкентда икки кундан бери мардикор бозорлари ҳувиллаб қолди, йўлларда пропискасиз шахсларни вилоятларга депортация қилаётган автоуловларни кузатиш мумкин.