29 November 2010
07:10 -
Қутлуғ майдонда
(Ўзбек инсонпарвар демократлари оғир жудоликка учради)

Мамлакатда инсон ҳуқуқлари дахилсизлигига эришиш учун ўтган асрнинг 90 йилларида бошланган кураш, Абдуманноб Пўлат номи билан бевосита боғлиқдир.
Бугунги кунда мамлакат ичкарисида ва ташқарисида фаол иш олиб бораётган инсон ҳуқуқлари ташкилотлари: “Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти”, “Мустақил инсон ҳуқуқлари жамияти”, “Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти” ва ўз ўрнини излаётган бошқа ташкилотлар ҳам Абдуманноб Пўлат 1991 йилда ташкил этган “Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти” заминида, у кишининг сафдошлари, шогирдлари ва издошлари ташаббуси билан таъсис этилгандир.
Энг муҳими, айни пайтда жамиятда тутган ўрни, мавқейидан қатъий назар, мазкур ташкилотлар ўша 90 йилларда устивор этилган иш юритиш йўриғлари, кураш улублари ва бурч талабларига содиқ қолиб, инсон сифатида ноҳақ хўрланган, шахс сифатида камситилган, фуқаро сифатида қонуний ҳақ ҳуқуқлари топталган инсонларга таскин бериб, имкон қадар ҳуқуқий ёрдам кўрсатиб келишмоқда.
Абдуманноб Пўлат 90-йилларда асос солган инсон ҳуқуқлари ташкилоти чин маънода ҳуқуқ ҳимоячилари учун амалиётдаги мактабга айланди ва бу мактабдан бугунги кунда нафақат юртимизда, балки халқаро миқиёсларда эътироф этилган Васила Иноят, Толиб Ёқубов, Бахтиёр Ҳамро, марҳум Шовруқ Рўзимурод, Мўътабар Тожибой каби жасоратли ҳуқуқ ҳимоячилари етишиб чиқишди.
Тарих жамиятга зарари теккан субутсиз, қўрқоқ ва жоҳил шахсларни кечирмагани каби, азиз бошларини адолат йўлида тиккан фидойиларни ҳам ҳеч қачон унутмайди.
Бир комил инсон умрини яшаб ўтган Абдуманноб Пўлат ҳақ йўлида намоён этган жасоратли амаллари билан халқимиз тарихига ўз номини битиб кетган саноқли кишилардан биридир.
Қутблар ўртасида бошланган азалий кураш ҳали давом этмоқда. То ер юзида ҳаёт бор экан, ўз бахтини ўзгалар кулфатидан, ўз ризқини ўзгалар ризқидан излагучи ўргимчакмижоз ғаламуслар туғилаверади.
Тақдир тақозоси билан шу ғаламуслар қурбонига айланган ҳимояга муҳтож инсонлар ҳам туғилаверади. Ва шу ҳимоясиз инсонларнинг халоскорлари бўлган халқ дўстлари ҳам туғилаверади.
Демак, бу курашнинг ниҳояси йўқдир.
Абдуманноб Пўлат миллий давлат озодлиги учун советлар истибдодига қарши бошланган бу қутлуғ кураш майдонига 80 йилларнинг охирида кирган эди.
Мен таниқли жамоат арбоби марҳум Абдуманноб Пўлатовнинг оила аъзоларига, барча яқинлари, дўстлари ва сафдошларига ВАТАНДАН ЙИРОҚДА, МУСОФИР ЮРТЛАРДА БЕВАҚТ ЕТИБ КЕЛГАН жудолик фаслида Яратгандан сабру бардош тилайман. Бу муқаррар қисматдан ҳеч ким қочиб қутулмаган. Дунёга келган инсон зоти борки бир кун келиб, ўлим шарбатини тотгусидир.
Ўзбекистон “Эрк” демократик партияси раиси Самад Мурод
2010 йил 23 ноябрь