28 November 2010
03:15 - Қашқадарёлик педагоглар: “Адоғи йўқ шанбаликлардан дод!”
Қашқадарё вилояти Халқ таълими бошқармаси томонидан вилоят мактабларига юборилган билдиргида ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари ўрта мактабларда ҳашар эълон қилингани айтилади. Ҳашарда қатнашмаган педагог ва ўқувчилар ҳашардан тушадиган маблағлар тўпланувчи ҳисоб рақамига муайян даражада пул ўтказиши шартлиги кўрсатилган.

Охири кўринмайдиган, ҳафта айланиб ташкил этиладиган бундай ҳашарлардан безган педагогларнинг доди вилоятдан нарига эшитилмаяпти.