28 November 2010
02:24 -
Ислом Каримнинг Қирғизистон борасида Кремль билан позицияси бир хил, уни мувофиқлаштириш давом этади
Россия президентининг матбуот хизмати Дмитрий Медведев билан Ўзбекистон президенти Ислом Карим ўртасида навбатдаги телефон суҳбати бўлганини хабар қилди. Улар бир қанча масалалар, хусусан, қўшни Қирғизистондаги вазиятни ўнглаш борасида сўзлашган, Қирғизистонда турғун сиёсий вазият Марказий Осиёдаги хавфсизликнинг шарти экани хусусида бир фикрга келишган, икки мамлакат, яъни Ўзбекистон ва Россия бу масалада позицияларинии мувофиқлаштиришни давом эттиришлари лозимлигини таъкидлашган.
Шунингдек, сим орқали суҳбатда, икки президент Афғонистондаги вазият хусусида ҳам айни позицияда эканликларини билдиришган.
Бу хабардан чиқариладиган хулоса шундан иборатки, Ислом Карим ҳам Дмитрий Медведев каби Қирғизистондаги ўзбекларнинг тақдирига бефарқ бўлишни давом эттиради. Ўзбек миллати ўз борлигини кўрсатиши, Ислом Каримни ўзбекларнинг тақдири билан шуғулланишга мажбур этиши керак.