27 November 2010
06:32 - Масхарабоз қонунчиларимиз 2011 йил бюджетини тасдиқладилар
Расмий хабарга кўра, кеча Олий Мажлиснинг Қонунчилик Палатаси мамлакатимизнинг 2011 йилги бюджети лойиҳасини муҳокама қилиб, уни ҳеч бир ўзгаришсиз қабул қилди.

Бюджет лойиҳаси бўйича нутқ сўзлаган Бош вазирининг биринчи ўринбосари – Молия вазири Р.Азимов ва Қонунчилик Палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг раиси Б.Иминов бюджет лойиҳаси президент Ислом Карим томонидан илгари сурилган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш бўйича Инқирозга қарши чоралар дастури асосида тайёрланганини айтишгач, лойиҳани муҳокама қилишга ҳам ўрин йўқ эди.

Хабарга кўра, сўзга чиққан, аммо исмлари келтирилмаган депутатлар асосан бюджет лойиҳасини олқишлашибди ва уни бир оғиздан маъқуллашибди. Хабарда бюджетга доир биронта рақам келтирилмайди, асосан Россияда ишлаётган меҳнат муҳожирлари шу йилларда Ўзбекистонга юбораётган тахминан 2,5 миллиард доллар пули бюджетимизга қандай таъсир қилиши ҳақида гапириб-гапирилмагани тилга олинмайди.

Хуллас, Ислом Карим тарафидан таклиф қилинган “Мaмлaкaтимиздa дeмoкрaтик ислoҳoтлaрни янaдa чуқурлaштириш вa фуқaрoлик жaмиятини ривoжлaнтириш кoнцeпцияси” доирасида яна бир масхарабозлик спектакли ўйналди, халққа биронта рақами маълум қилинмаган давлат бюджети тасдиқланди.