21 November 2010
21:05 - Денов тумани собиқ ҳокими Абдусамат Ҳожиқулов 8 йилга озодликдан маҳрум этилди
Жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилояти суди томонидан Денов тумани собиқ ҳокими, халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгашининг собиқ депутати Абдусамат Ҳожиқулов 8 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Собиқ ҳоким жазо муддатини умумий колонияларда ўтайди. Унинг адвокатлари апеллация инстанциясига шикоят йўллашган, бироқ уларнинг ўзлари ҳам юқоридан берилган топшириққа кўра ҳибсга олиниб, қамалган ҳокимнинг ҳукми ўзгаришига ишонмайдилар.

Эслатиб ўтамиз, Денов тумани ҳокими Абдусамат Ҳожиқулов МХХнинг Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан шу йилнинг 6 июлида ҳибсга олинган эди. У Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг бир неча моддалари билан айбланган. Абдусамат Ҳожиқуловнинг ҳибсга олинишининг асл сабаби – у туман ИИБ ходимларидан бирига қўл кўтаргани бўлган.

Ҳамма ҳокимлар каби Абдусамат Ҳожиқулов ҳам ўғрининг ўғриси бўлгани шубҳасиз, бизда бунинг учун одамни қамаб ўтиришмайди. Аммо, Ўзбекистон режимининг устуни бўлган миршабларга қўл кўтариш кечирилмайдиган жиноятдир.