21 November 2010
20:35 -
“Ижод” фонди раиси Ўткир Жўраев ишдан олинди, сабаб - ёзувчилар маддоҳликни эплай олмаётганлари
Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмасининг “Дўрмон” боғидаги қурилишларни кўздан кечириш учун борган “Ижод” фонди Васийлик кенгаши раиси, мамлакат Бош вазири Шавкат Мирзиёев фонд раҳбари Ўткир Жўраевни лавозимидан четлатди. Бош вазирга кўра, Ўткир Жўраев ёзувчи-ижодкорларга уй-жойлар, дала ҳовлилар қуриш ҳамда бошқа шарт-шароитлар яратишни эплай олмаган. Дўрмондаги ишлардан кўнгли тўлмаган ҳукумат раҳбари бу ердан эндиликда ўзи тез-тез хабар олиб туришини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 26 февралида Президент Фармони билан Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси қошидаги Адабиёт жамғармаси негизида ташкил этилган “Ижод” фондининг мақсади ижодкорларни, тўғрироғи, режим маддоҳларини моддий қўллаб-қувватлашдир.
Ўткир Жўраевнинг ишдан олинишининг сабаби, аслида, фонд ишининг ёмон юритилгани эмас, ёзувчилар маддоҳликни ҳукумат истаган даражада олиб боришолмаётгани. Тушуниш керакки, дейди мухбиримиз, Ёзувчилар Уюшмаси каби ижодкорлар ташкилотларининг, қолаверса ижодкорлар воситасида халқни алдаб юришнинг замони ўтди. 21 асрда оддий одамлар учун ҳам информация олиш каналлари кўпайиб, ёзувчиларнинг гапига қулоқ соладиган аҳмоқларнинг сони кун сайин камайиб бормоқда. Энди Эркин Воҳид, Абулла Ориф, 53-54 лақабли Салой Мадамин каби ёзувчилар воситасида режимбошинининг обрўсини ошириб бўлмайди.
Бунинг устига Ўзбекистон мустақиллиги учун кураш олиб борилаётган йилларда миллатга хоинлик қилган ёзувчиларнинг тарихдаги ифлос излари ўчмаган, ўчмайди ҳам. Ўткир Жўраев ўрнига тайинланадиган янги раҳбар ҳам ёзувчиларнинг жамиятдаги ролини тиклолмайди.