21 November 2010
14:33 - Ўзбекча латифа: Келгуси йилда мамлакатимизда 956,2 минг янги иш ўрни ташкил этилади
Ўзбекистон Олий Мажлисининг Қонунчилик Палатаси 18 ноябрдаги мажлисида Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йилда янги иш ўринлари ташкил этиш бўйича ишлаб чиққан дастурини муҳокама қилди ва уни тасдиқлади. Бу дастурга кўра, келаси йили мамлакатимизда 956,2 минг янги иш ўрни ташкил этилади. Тасаввур қилинг, аҳолиси 30 миллион бўлган Ўзбекистон бир йилда яна 1 миллионга яқин иш ўрни яратилади.

Вазирлар Маҳкамаси тарқатган статистик маълумотларга ишонсак, 2010 йилнинг 9 ойида 784,9 минг янги иш ўрни яратилган. Тахмин қилиш мумкинки, шу йилнинг охиригача бу рақам ҳам 1 миллионга яқинлашади.

Демак, 2010-11 йиллари Ўзбекистонда 2 миллионга яқин янги иш ўрни яратилади. Гап бу рафқамларга ақли расо биронта одам ҳам ишонмаслигида ҳам эмас, улар ҳукуматнинг расмий идоралари тарафидан уялмасдан тарқатилишида. Яъни ҳукуматнинг на ўзига на ўзбек халқига ҳурмати ҳам йўқлигида.