21 November 2010
14:12 -
Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлисида Ислом Каримнинг нутқи муҳокама қилинади
Расмий хабарларга кўра Ўзбекистон Олий Мажлисининг Сенати 3 декабрда навбатдаги ялпи мажлисини ўтказади. Бу йиғилишнинг кун тартибидаги асосий масала – Ислом Каримнинг 12 ноябрда Сенат ва Қонунчилик Палатасининг қўшма мажлисида қилган “Мaмлaкaтимиздa дeмoкрaтик ислoҳoтлaрни янaдa чуқурлaштириш вa фуқaрoлик жaмиятини ривoжлaнтириш кoнцeпцияси” номли нутқини муҳокама қилиш.
Ўзбекистонинг қўғичоқ сенаторлари мамлакатни демократик янгилаш ва модернизация қилишда Сенат ва вилоят кенгашларининг ролини кучайтириш устида ҳам ўйлашар эмиш.
Шубҳа йўқки, Ислом Каримнинг бу кутилмаган, аммо ҳеч бир амалий натижаси бўлмайдиган нутқи унинг АҚШ Давлат Котиби Ҳиллари Клинтон билан ёки Тошкентда ёки Остонада бўладиган учрашуви олдидан қилинган сиёсий манёврдан бошқа нарса эмас. Ҳиллари Клинтон Ислом Каримнинг бу ўйинига учмаслиги маълум бўлгач, шундай бўлиши аниқ, нутқнинг Сенатдаги муҳокамаси ўз маъносини ҳам йўқотади.