11 November 2010
02:12 -
Тошкентда бензин тақчиллиги давом этмоқда
Пойтахт Тошкент ва мамлакатимизнинг бошқа вилоятларида автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчалари тақа-тақ бекилган. Айрим автозаправкаларда турнақатор навбатлар юзага келаркан, шахобча операторлари бу ҳолатнинг узоқ давом этиши мумикнлигини таъкидлашмоқда. Улардан бирининг таъкидича, Эрондан бензин келиши тўхтаб қолган, Бухоро вилоятидан келтириладиган ёқилғи аҳолига урвоқ ҳам бўлмаяпти. Айрим бензинфурушлар эса ёқилғининг “Зеромакс” ширкати инқирози билан боғлашмоқда.
Вилоятларда бензин аллақачон хусусий тужжорлар қўлига ўтиб кетган ва унинг нархи 2500-3000 сўм атрофида турғун турибди. Бу ҳолнинг қачонгача давом этиши маълум эмас, дейди мухбиримиз.
Вилоятларда бензин аллақачон хусусий тужжорлар қўлига ўтиб кетган ва унинг нархи 2500-3000 сўм атрофида турғун турибди. Бу ҳолнинг қачонгача давом этиши маълум эмас, дейди мухбиримиз.