11 November 2010
01:34 -
АҚШ Давлат департаменти мулозими Тошкентда
АҚШнинг мамлакатимиздаги элчилиги тарқатган маълумотда айтилишича, Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси Роберт Блейк кеча Ўзбекистонга келган. Блейк маҳаллий ҳукумат расмийлари билан ўзаро манфаатли масалаларни, шу жумладан, АҚШ-Ўзбекистон муносабатларидаги хавфсизлик, сиёсат, иқтисод ва инсонпарварлик меъёрларига оид масалаларни муҳокама қилган.
“Америка овози” радиосига ишлагани туфайли судланган Абдумалик Бобоев билан гаплашган мухбиризнинг билдиришича, Роберт Блейк бу журналист билан ҳам учрашган ва унинг суд ишига алоқадор масалалар бўйича суҳбатлашган.
Эслатиб ўтамиз, Давлат департаментининг мазкур мулозими шу лавозимга ўтирганидан бери учинчи марта Тошкентга келди.