11 November 2010
00:27 -
“Бирлик” Партияси Бош котиби Васила Иноят элга ош берди
Бугун пойтахтдаги “Офтоб” ресторанида “Бирлик” Партияси Бош котиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Васила Иноят ва унинг турмуш ўртоғи Тўлқин қизлари Зиёданинг тўйи муносабати билан элга ош бердилар. Тўйга пойтахт ва узоқ вилоятлардан Васила Иноятнинг сафдошлари - мухолифат вакиллари ва ҳуқуқ ҳимоячилари ҳам келишди. Маросим эски дўст-сафдошларнинг росмана дийдорлашувига айланиб кетди.
Меҳмонлар орасида “Бирлик”нинг яқин ўтмишдаги лидерларидан Шуҳрат Исматулла, адвокат Миролим Одил, партиянинг шонли йилларини тасмаларга муҳрлаган кинорежиссер Абдулазиз Маҳмуд, партия раисининг ўринбосарлари Холиқназар Ғани ва Ҳамдам Сулаймон, бир қатор вилоят ва шаҳар ташкилотлари раислари ҳам бор эди. АҚШдан телефон қилган партия лидери Абдураҳим Пўлат Зиёдани, Васила Иноят ва Тўлқинни тўй муносабати билан табриклади, бир қатор сафдошлари билан қисқа бўлса ҳам суҳбатлашди.
Оиланинг куёви, Зиёданинг турмуш ўртоғи Беҳруз асли самарқандлик. Никоҳ базми эртага Самарқандда бўлади.