09 November 2010
22:04 -
Олтин нархини Жаҳон Банкининг раҳбари сакратди
Шу мавзуга оид хабарларимиздан маълумки, сўнгги пайтда олтиннинг нархи тўхтамасдан ортиб бормоқда. Маслан, 14 октябрда унинг бир унцияси жаҳон бозорларида 1,387.10 доллардан сотилганини маълум қилиб, йил бошидан бери унинг нархи 25 фоизга ортганини урғулаган эдик.
Жаҳон Банкининг раҳбари Роберт Зеллик дунё иқтисодини “олтин стандартига” қайтариш кераклигини гапиргач, олтиннинг бир унциясини нархи $1,4 мингдан ҳам ошибди.
Масалан, Financial Times газетасининг ёзишича, кеча Сеул биржасидаги савдоларда олтиннинг декабрга мўлжалланган фьючерс нархи $1413,8 бўлган.
Олтиннинг нархи ошиши ва дунё иқтисодини олтин стандартига қайтариш ҳақида гаплар чиқишининг сабаби - ҳозир феълан жаҳон валютасига айланган долларга ишонч камайиб бараётгани билан боғлиқдир, дейди мухбиримиз.