09 November 2010
03:14 -
Қўғирчоқ партия ўйинчоқлар масаласи билан шуғулланмоқда
Ўзбекистон Халқ демократик партияси матбуот хизмати тарқатган маълумотда айтилишича, партия раҳбарияти жамоатчилик эътиборини мамлакатда болалар ўйинчоқлари ишлаб чиқариш, ўйинчоқлар сифати ва уни маҳаллийлаштиришга қаратмоқда. Партия раҳбариятининг фикрича, ўйинчоқлар, айниқса уларнинг хориждан кириб келаётгани болалармиз онгига салбий таъсир қилиб, ёш авлод орасида ёвузлик уруғини сочмоқда эмиш. Бундан ташқари аксарият дўконлар миллий маҳсулотларимизни сотишни истамайди. Ёш авод тақдири борасида кўпчилик бефарқ.
Бу каби “глобал” масалани кўтариб чиққан ХДПчиларни уларнинг мухолифи бўлган (масхарабозликни қаранг!) Либераллар партияси ножиддийликда ҳам айблабди. Аслида либераллар масаланинг моҳиятига чуқур кириб бормаётган эмиш.
Ўзбекистон сиёсий саҳнасида қўғирчоқ театрнинг кузги мавсуми очилган кўринади. Аввалги томошалари анчайин кулгили бўлган “сиёсий” партияларимизнинг бу галги чиқиши ҳақиқатан ҳам аянчлидир, дейди мухбиримиз.