09 November 2010
03:48 - Тошкентда метро станциясининг номи ўзгарди, бундан ҳикмат қидираётганлар бор
Бир неча кундан бери Тошкент метрополитенининг “Собир Раҳимов” бекати “Олмазор” номи билан аталаётганига кўпчилик кўника олмаяпти. Метрополитеннинг энг гавжум бекатларидан бири номининг ўзгартирилиши катта воқеа бўлмаса ҳам, айрим оммавий ахборот воситалари воқеадан сиёсий сабаблар қидирмоқда. Уларнинг фикрича, гўё метро бекати номининг ўзгариши иккинчи Жаҳон уруши қаҳрамони, генерал Собир Раҳимов шахсига муносабат эмиш. Бу номнинг ўчирилиши ортида эса совет давридан йироқлашишга уриниш мавжуд экан.

Агар шундай бўлса, албатта, буни тушунса бўларди, дейди мухбиримиз. Аммо, афсуски, кўча ёки бекат номининг ўзгартирилиши шўро давридан узоқлашишни тўла маънода ифодаламайди. Аксинча, ҳукуматнинг бу кичик тадбирига ранг беришга уринаётганларнинг ўзини режим хизматкорлари дейиш тўғри бўларди.

Совет давридан, тўғрироғи, мустамлакачилик йилларидан узоқлашишни исм-шарифларимиздаги “ов” ва “ич”ларни улоқтиришдан бошласак мантиқлироқ бўларди, дейди мухбиримиз