09 November 2010
02:37 - Пойтахтнинг Собир Раҳимов тумани номи ўзгариши мумкин
Бу ҳақдаги қонун лойиҳасини Парламентнинг қуйи палатаси эътиборига ҳавола этишни режалаштирган Халқ демократик партиясининг фракцияси аъзолари туман номини ўзгартиришдан мақсад қадимий қадрият ва номларимизни тиклаш дейишмоқда. Ҳозирча қандай номланиши сир тутилаётган Собир Раҳимов тумани пойтахтнинг энг йирик ва интеллектуал марказларидан бири бўлиб, ном ўзгариши билан боғлиқ қонун аҳоли фикри ўрганилгач ишлаб чиқилган. “Голос Узбекистана” нашрининг ёзишича, фракция аъзолари ўзларининг кечаги мажлисларида қабул қилган лойиҳаларини жамоатчилик илиқ кутиб олади, деган фикрда.

Бироқ айрим ўриспараст ва генерал Собир Раҳимов шахсини совет даври билан боғлаб улуғловчи доиралар туманннинг қайта номланишини генерал шахсига ҳурматсизлик деб баҳолашга уринишмоқда. Бу ҳолат пойтахтнинг Акмал Икромов туманининг номи Учтепа, Фарғонанинг Охунбобоев туманининг номи эса Қўштепа бўлиб ўзгарганида ҳам кузатилган, дейди мухбиримиз.