04 November 2010
01:13 -
“Ўзтрансгаз”га янги раҳбар тайинланди, эскиси қамалди
2 ноябрь куни Тошкентда “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти Кузатув кенгашининг мажлиси ўтказилиб, акциядорлик жамиятига янги директор тайинланди. Шу пайтга қадар “Шўртангаз” давлат унитар корхонаси Бош директорининг ишлаб чиқариш бўйича масалалари ўринбосари лавозимида ишлаб келган Тўлаган Жўраев акциядорлик жамиятига раҳбар этиб тайинланди.
“Ўзтрансгаз”нинг собиқ раҳбари Иркин Вагапов ҳамда ширкатнинг бошқа маъсул мансабдор шахсларига нисбатан маълум муддат илгари жиноят иши очилган ва улар жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди томонидан турли муддатларга озодликдан маҳрум қилинишган.