04 November 2010
01:47 - Қашқадарёда қонун йўқ...
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Қашқадарё вилояти бўлими фаолларига кўра, вилоятда қонунчилик, қонунларга риоя этилиши аллақачон унутиб бўлинган. Масалан, вилоятнинг Нишон тумани Усмон Юсупов маҳалла фуқаролар йиғинида
яшовчи (1985 йилда туғилган) О. Қ. Исмли қиз шу йилнинг 30 сентябрь куни Шавкат Узоқов, Ўрол Дониев ҳамда Мурод Ахмедовлар томонидан зўрланди. Қизнинг таъкидлашича, унга камбаҳалнинг боласи экани, доди ҳеч қаёққа бормаслигини таъкидлашган, ҳатто кимгадир “ғинг” деса ўлдириш билан қўрқитишган.

Афсуски, йигитлар ҳақ бўлиб чиқишди. Бири собиқ миршаббошининг ўғли, яна бири таниқли маҳаллий бойнинг фарзандлари бўлган ўсмирлар жавобгарликка ҳам тортилмади. Қизнинг ва ота-онасининг аризалари пахта терими баҳона кўрилмай қолиб кетаётир.

Бу иш билан яқиндан шуғулланаётган “Эзгулик” фаоллари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини мурожаатлар билан кўмиб ташлашди. Ҳозирча натижа йўқ.