03 November 2010
06:33 -
Самарқандда мухолифат фаолларининг учрашуви
“Бирлик” Партияси Самарқанд вилояти кенгашининг раиси Холиқназар Ғанининг билдиришича, кеча, 2 ноябрь куни Иштихон туманида “Бирлик” ва “Эрк” партиялари фаолларининг учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда мавжуд ижтимоий-сиёсий аҳвол ва ундан келиб чиқадиган вазифалар ҳақида фикр алмашилди. Хусусан, мухолифатни бирлаштириш бўйича ўтган йили 18 июль куни мазкур фаоллар томонидан ўртага ташланган таклиф яна муҳокама қилинди. Унга кўра, дастлаб мухолифатдаги ҳамма сиёсий партиялар ва ташкилотлар ўзларининг тегишли органларининг қарорлари билан ўз ташкилотларининг тарқалганини расман эълон қилиб, сўнгра умумий ягона, масалан, Бирлашган демократлар партияси ёки ҳарактининг таъсис қурултойини чақиришлари керак.
Бу таклиф “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат ва бошқа бир қатор мухолифатчилар томонидан илиқ кутиб олинганига қарамасдан, уни конструктив муҳокама қилиб, сўнгра ҳаётга татбиқ этиш масаласи ҳал қилинмай қолиб кетди. Минг афсуски, “Эрк” партиясининг раҳбарияти бу таклифга муносабат билдиришни лозим топмади.
Самарқандлик мухолифатчилар шу ва шу каби таклифлар устида ишлаш, уларни кенгроқ муҳокама қилиб, керак бўлса такомиллаштириш, сўнгра уларни амалга ошириш устида амалий ишлар бошлашга келишдилар.