02 November 2010
02:09 - Фирибгарлар қўлга тушди, лекин улар наҳанглар олдидаги майда балиқчалар...
Тошкент шаҳар ИИББ матбуот маркази тарқатган хабарга кўра, бир муддатдан бери фирибгарликда айбланиб, қидирилаётган гуруҳ қўлга олинган. Фирибгарлар ўзларини маиший хизмат кўрсатувчи идораларнинг ходимлари деб таништириб, одамлардан 300 минг сўм (140 АҚШ доллари атрофида) пул йиғиб олишган. Энди улар қонун бўйича жазога тортилишади, ҳатто шаҳар миршабларининг бу хабарни ёйинлашга уринишаётганига қараганда уларга каттароқ жазо ҳам берилиши мумкин.

Бироқ Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти бундан бир неча кун аввал тарқатган баёнотида таъкидлаганидек, фирибгарлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари муҳофазасида. Чунки жамият бир неча фирибгарлик билан боғлиқ йирик жиноят ишларининг очилмаслиги, жабрланувчиларнинг манфаатлари инобатга олинмаслиги мисолида фирибгарларнинг замони келганини кўрсата олган.