02 November 2010
01:40 -
Журналист Владимир Березовскийга чиқарилган ҳукм апелляцияда ҳам ўзгармади
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг апелляция судлов ҳайъати ўрис журналисти, Вести.Уз сайти муҳаррири Владимир Березовскийга нисбатан Яккасарой тумани суди томонидан чиқарилган ҳукмни ўзгаришсиз қолдирди. У Ўзбекистон қонунчилигининг туҳмат ва ҳақорат сингари моддалари билан айбланиб, Амнистия туфайли жазодан озод қилинганди.
Унинг ҳимоячилари журналистга нисбатан олиб борилган маҳкаманинг майнавозчиликдан бошқа нарса эмаслигини таъкидлашмоқда. Эҳтимол, ҳимоячилар ҳақдир, чунки Ўзбекистон режимидаги бирор маҳкама йўқки, у мустақил судлов принципларига амал қилса, дейди мухбиримиз. Бироқ айбланаётган журналистнинг аслида кимлигини билиб қўйиш ҳам фойдадан холи эмас.
Березовский совет замонида ҳам Тошкентда яшаган, коммунистик режимнинг карнайи бўлган “Правда Востока” газетасининг мухбири сифатида шахсан ўзбек коммунистларнинг раҳбари Ислом Каримовнинг топшириғи билан ўзбек демократлари, Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашган бирликчиларга қарши тўғридан-тўғри уруш олиб борган. Унинг режим билан ораси бузилган бўлса, бу унинг шахсий масаласидир.