02 November 2010
03:12 -
“Пахта-2010” манзаралари: аскарнинг жони полигонда эмас, пайкалда узилди! (Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи, №34, 01.11.2010)
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Чиноз тумани Олмазор қўрғонидаги 1903-сонли ҳарбий қисмида ҳарбий хизматни ўтаётган оддий аскар Инъомжон Йўлдошев 19 баҳорни қаршилаган эди. Ўзи туғилиб ўсган Андижон вилояти Избоскан туманидан хизматга чақирилган бу ўсмир билан Ўзбекистон Республикасининг “Умумий ҳарбий мажбурият тўғрисида”ги Қонунига асосан тузилган шартномага мувофиқ, аскар қуролли кучлар сафида мамлакатимиз мудофааси, хавфсизлиги ва осойишталиги учун кўплаб сафдошлари қатори хизмат қилиш лозим эди. Ана шу шартномада оммавий ҳашарлар, хусусан, пахта теримида иштирок этиш деган жумла кўрсатилмаган.
Бироқ солдатлар пахта теримига жалб этилди, Инъомжон Йўлдошев хизмат қилаётган ҳарбий қисм аскарлари Сирдарё вилояти Боёвут тумани Усмон Юсупов фермерлар уюшмасига сафарбар қилинди. Ва, шу йилнинг 2 октябрь куни бир неча марта ўрнатилган нормани бажара олмаган Инъомжонни баталъон командири Ашурмат (фамилясини аниқлашнинг иложи бўлмади, телефон рақами +998909002498 — Эзгулик) дубинка билан урди, ва воқеа шоҳидларига кўра, уни жон таслим қилди. Ҳарбийлар олдидаги ошкора қотилликдан саросимага тушган командир ёрдамчилари билан уни яқин орадаги дарахтлардан бирига осди. Гўё, у ўз жонига қасд қилгандек қилиб кўрсатиш мақсадида...
Ҳозирда Боёвутдаги мазкур хўжаликни Республика Ҳарбий прокуратураси мулозимлари ўз назоратига олишган, бу ерда информацион ваакум яратилган бўлиб, марҳумнинг тиббий экспертиза хулосалари ҳамда воқеанинг бевосита шоҳидлари билан суҳбатлашишнинг иложи бўлмаяпти. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Сирдарё вилояти бўлими фаолларига ишни яқиндан ўрганиш, жиноят иши материаллари (жиноят иши қўзғатилган бўлса албатта) билан танишиш имконияти берилмаяпти. Шунга қарамай фаолларимиз қулфуруш қўлида жон таслим қилган аскар тақдирини ўрганиш, қотилларни жавобгарликка торттириш масаласида иш олиб бормоқда.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти ҳарбий хизматчининг пахта теримига жалб қилиниши ҳамда унинг аянчли ўлими юзасидан Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги раҳбарияти ва Республика Ҳарбий прокуратурасини жамоатчиликка дарҳол изоҳ беришга чақиради. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси ҳамда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари Миллий марказини айни ҳодиса юзасидан мустақил комиссия тузиб, ҳодисани келтириб чиқарган омилларни тадқиқ этишга ундайди.