28 October 2010
02:41 -
“Бирлик” фаоли Исроил Ризо тўй қилди
Кеча Гулистон шаҳридаги “Зомин” ресторанида “Бирлик” Партияси ва “Эзгулик” жамияти Сирдарё вилоят бўлимлари раиси Исроил Ризо ўғли Беҳзодни уйлантириб, элга тўй берди. Меҳмонлар қаторида ҳам бор эди.
Узоқ йўл босиб, сафдошининг хонадонидаги тўйга келган меҳмонлар қаторида мухолифат вакиллари, ҳуқуқ ҳимоячилари ва журналистлар, жумладан, “Эрк” партиясининг раиси Самад Мурод, “Бирлик”Партияси раисининг ўринбосари Ҳамдам Сулаймон, партиянинг Фарғона вилояти ташкилоти раиси Адҳам Муҳиддин, Наманганнинг Бувайда туманидан Араббой Қодиров, Қашқадарёдан Зулфиқор Мирзо, Бухоролик Бобомурод Раззоқ, Самарқандлик Мажид Қурбон ва бошқалар бор эди.
Оқшомни кириш сўзи билан очган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Васила Иноят қутлов баҳонасида Исроил Ризо шахсига тўхталиб, янги оила вакилларини ҳам ўз оталаридек жасур бўлишга ундади. Базмни қизитган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли хонанда Озода Нурсаидова ёшларни қутлаб, ўзининг шўх куй-қўшиқлари билан йиғилганларни хурсанд қилди.
Куёв - Беҳзод Ризо Тошкент давлат Маданият институтининг битирувчи босқич талабаси, афғон рубоби бўйича Сирдарё вилояти миқёсида ўтказилган кўрик танлов ғолиби. Аввал ҳам таъкидлаганимиздек, ҳуқуқ ҳимоячисининг фарзанда ёз ойларида “Ниҳол” мукофотининг Сирдарё вилояти миқёсидаги ғолиби сифатида республика босқичига йўқ олган.