28 October 2010
03:35 - Хонандалар АҚШга виза олиша олмаяпти
Шу йилнинг 31 октябрида АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги “Миллениум” концерт залида бир гуруҳ ўзбек санъаткорлари иштирокида мусиқий фестивал бўлиб ўтиши режалаштирилган. Ана шу фестиваль доирасида океан ортига илк марта борадиган санъаткорларнинг ҳаяжонини тушунса бўлади, аммо шоу бизнесда номи чиқиб улгурган Анвар Санаев, Жаҳонгир Позилжонов, Фарҳод Саидов, Нигина Набиева сингари бир қанча санъаткорларга АҚШ визаси муаммо бўлмоқда.

Номини очиқламасликни сўраган ташкилотчилардан бири АҚШнинг мамлакатимиздаги элчилиги кўпчилик хонандаларга АҚШда нолегал ишлаш учун қолиб кетиши эҳтимоли юзасидан визани рад қилмоқда. Боиси, тажрибага кўра, маълум бир қисм саъаткорлар АҚШда турли ишлар баҳонаси билан қолиб кетишади.

Шоу-бизнес оламини ёритувчи сайтларга кўра, орадаги вақт қисқа бўлишига қарамай ташкилотчилар сафарни уюштиришга уринишмоқда. Фестивалга Нью-Йорк шаҳар мэри ва бошқа бир қанча жамоат арбоблари таклиф этилган.