21 October 2010
07:03 -
“Озодлик” радиоси МХХга хизмат қиладиган эшиттириш тайёрлаб эфирга узатди
Кеча бу радиода эълон қилинган эшиттириш айнан шундай дейишга асос беради.
Нима эмиш, аллақандай бир МХХ агенти исломчилар ичига кириб олиб, МХХга айғоқчилик қилган эмиш. У айғоқчи Абдували Қорини ҳам гумдон қилишда катта роль ўйнапти. Энди у исломчиларга таслим бўлиб, ўз ихтиёри билан уларнинг яширин киностудиясисида олинган видеофильм орқали МХХни фош қиладиган гаплар гапирибди.
Агар шундай одам ростдан бўлганда ҳам, бу “собиқ” МХХчи исломчиларнинг КГБдан қолишмайдиган қийноқлари остида эмас, ўз ихтиёри билан экран олдига чиққанига ишонадиган аҳмоқни топиш қийин бўларди.
Аслида, воқеликни озгина тушунадиган одам ҳам англаб етадики, бу видеофильм айнан МХХнинг маҳсулотидир. Бу “маҳсулотни” кўрган ҳар қандай одамда ўзбек жамиятини ўрта асрларга судраш ниятидаги турқи ҳам жирканч бўлган “исломчилар”дан Ислом Каримнинг режими яхши деган фикр шаклланади.
МХХ ўз назорати остидаги “Озодлик” радиоси орқали шундай фикр шакллантиришга ҳаракат қилаётгани эса, режимнинг мақсадлари нуқтаи назаридан ғоят мантиқлидир.