21 October 2010
10:27 -
Ислом Карим Туркманистонда ҳам Қирғизистон Вақтли ҳукуматини оқлаш билан овора бўлган
ЎзАнинг бугун кечаси тарқатилган хабарида Ўзбекистон президентининг Туркманистонга ташрифи битгани билдирилади. Умумий гаплардан иборат хабарнинг иккита диққатга сазовор жойи бор.
Биринчи. Ислом Карим Туркманистон, Эрон, Уммон, Қатар орқали Форс кўрфазига чиқадиган транспорт йўли яратиш масаласини кўтарибди ва уни Туркманистон президенти билан муҳокама қилибди. Аммо, бу икки мамлакат биринчи қадамлар сифатида нима қилиши ҳақида ҳам гап йўқ.
Иккинчи. Хабарда Ислом Карим Туркманистонда ҳам Қирғизистон ўзбекларини ҳимоя қилиш ўрнига Бишкекдаги Вақтли ҳукуматни оқлаш билан овора бўлгани умуман тилга олинмайди. Ваҳоланки, қирғиз ахборот воситаларининг билдиришича, Ўзбекистон президенти Қирғизистон жанубида қирғизлар ва ўзбеклар орасида бўлган қонли жанжалларни учинчи кучлар чиқарди деб гапириб, Қирғизистон расмийларининг айби йўқлиги ҳақидаги фикрини яна қайтарибди. Учинчи куч кимлиги яна мавҳумлигича қолибди.
Яна хабарда айтилишича, кеча Ислом Карим туркман ҳамкасби билан бирга Тошовуз шаҳрида ўтказилган Ўбекистон ва Туркманистон халқларининг дўстлик фестивали доирасидаги тадбирларда иштирок этибди.