20 October 2010
08:29 -
Ислом Карим Туркманистонга расмий ташриф билан келди
Кеча Ўзбекистон президенти Ислом Карим расмий ташриф билан Ашхободга келди, дейилади одатда кечқурун ишини тугатаган ЎзАнинг ярим кечада тарқатган хабарида. Туркманистон президентининг Ўғизкент қароргоҳида икки президент бошга-бош учрашиб, икки мамлакат ўртасидаги муносабатларга доир кенг кўламли масалалар, ўзларини қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик бўлган муаммолар юзасидан атрофлича фикр алмашишибди.
Президентлар Афғонистондаги вазият бўйича ҳам фикр алмашишган. Бу хусусда Туркманбоши-2 нима дегани хабарда айтилмайди, аммо Ислом Карим “фақат ҳарбий куч ишлатиш билан Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириб бўлмаслигини, кўп йиллик уруш оқибатида вайрон бўлган мамлакатда кенг кўламли халқаро ёрдам асосида иқтисодий ва ижтимоий соҳаларни тиклаш, давлатчиликни мустаҳкамлаш, аҳолини иш билан таъминлаш зарурлигини” гапирибди.
Ҳеч қандай уруш бўлмаётган Ўзбекистонда тинч мухолифатга нисбатан қонли усуллар қўллаётган, ўз мамлакатидаги ишсизликни камайтиришни ўйламайдиган, чет элларда мардикорлик қилаётган юз минглаб, балки миллионлаб ўзбеклар борлигини тилга ҳам олмайдиган Ўзбекистон президентининг Афғонистон ҳақида айтган сўзлари Туркманистон диктаторини ҳам истеҳзо билан илжайишга мажбур қилган бўлса керак.
Кейин учрашув кенгайтирилган форматда давом этибди. Аммо, икки мамлакат делегациялари аъзоларидан биротасининг исми хабарда айтилмайди.
Икки президент оммавий ахборот воситаларининг вакиллари олдига ҳам чиқишган. Аммо, қандай саволлар берилиб, қандай жавоблар олингани ҳақида хабарда ҳеч нарса йўқ. Икки мамлакатда ҳам сўз эркинлиги йўқ бўлгани сабабли, учрашув шунчаки расмиятчилик учун бўлганини тахмин қилиш қийин эмас.
Ислом Каримнинг сафари эртага ҳам давом этади.