20 October 2010
12:21 -
"Бирлик" ўзбек тилини давлат тили қилганига 21 йил бўлди

Кеча давлатнинг ЎзА расмий ахборот агентлиги ўзбек тили билан боғлиқ бўлган иккита хабар эълон қилди. Улардан бири Тошкентда "Ўзбек тили ва умуминсоний қадриятлар" номли конференция ўтказилгани ҳақида бўлса, иккинчиси эса, хабар ҳам эмас, "Ўзбек тили - ўзлигимиз тимсоли" номли мақола дейишга ҳам тил бормайдиган арзон-гаров бир лавҳа эди. Аммо, бир кунда ўзбек тилига бағишланган икки хабарнинг давлат агентлиги сайтида пайдо бўлиши бироз шубҳали кўринди, дейди мухбиримиз.
Бу хусусда узоқ ўйлашга ҳам тўғри келмади. Чунки, 1989 йил 19 октябрда "Бирлик" халқ ҳаракатининг талаби ва ўн минглаб ўзбеклар иштирокидаги митинглари босими остида Ўзбекистон Олий Совети ўзбек тилини давлат тили деб эълон қилишга мажбур бўлган эди. ЎзАнинг кечаги икки хабарида 19 октябрь ўзбек тили давлат тили эълон қилинган кунлиги айтилмаса ҳам, аслида, унинг мухбирлари бу кунни эслашга интилганлар.
Ислом Карим 1989 йили бу қонунни чиқартирмаслик учун нималар қилмади, буни ҳам эслаш керак. У Салой Мадамин бошчилигидаги хоин ёзувчи-шоирлар қўли билан "Бирлик"ни йўқ қилмоқчи ҳам бўлди. Қилолмади. Митинглар давлат тўнтарилишига айланиб кетишини кўргандан кейин, "Бирлик" истаган қонунни чиқартиришга мажбур бўлди.
Ҳа, кеча юбилей бўлмаса ҳам, "Бирлик"нинг катта ғалабаларидан бирининг йиллиги эди. Келажакда бу кун ўзбек миллатининг буюк байрамларидан бирига айланиши муқаррар. Чунки, айнан 19 октябрь куни ўзбек ўзининг миллат эканлигини кўрсатди, коммунистик ҳокимиятни, унинг Тошкетдаги гумаштаси Ислом Каримни ўзбек халқининг иродаси билан ҳисоблашишга мажбур қилди.
Тўғри, Салой Мадамин, Дадахон Ҳасан каби миллат хоинларининг ёрдамида ўзбекнинг душманлари ҳокимиятга ўтириб олдилар ва ҳозир ҳам ўтирибдилар. Аммо, "Бирлик" ҳокимиятга келадиган кун яқинлашиб келмоқда. Уни ҳеч ким тўхтатолмайди. 21 йил аввал коммунистик ҳокимият тўхтатолмагани каби.