17 October 2010
19:53 - Истанбул кўрфази устидаги кўприк бешик каби тебранди
Бугун Истанбулда 32-чи марта Евросиё марофони деб номланган Босфор кўприги орқали Осиёдан Европага оммавий юриш ташкил қилинди. 100 минг киши қатнашгани тахмин қилинаётган 15 километрлик бу марафоннинг энг қизиқ жойи - одамларнинг Европа билан Осиёни туташтирувчи кўприк устидан юришлари бўлди.

Истанбулликлар автомобилда ҳар куни юрадиган кўприклари устидан яёв ўтиш гаштини суриб, баъзилари кўприк устида нонушта қилишибди, баъзилари йўл ўртасида тoвла ўйнашибди. Табиий, ҳамма Истанбулни кўприк устидан тамоша қилиб завқланди. Дунёга машҳур кўприк бешик каби каби тебранибди.