17 October 2010
18:28 - Шариат амалда: Эрон суди ўғрининг қўлини кесишга ҳукм чиқарди
ББС радиосининг Эрон матбуотидан олиб тарқатган хабарига кўра, Эрон суди ширинликлар дўконини талаган бир эркакнинг қўлини кесишга ҳукм қилди. Полиция бу одамни талончиликда айблаб шу йил май ойида ушлаган, унинг автомобилидан $900 пул, учта қўлқоп ва анча ширинлик топилган экан.

Эроннинг шариатга асосланган қонунлари бўйича, ўғрилик қилганларни бу шаклда, яъни уларнинг танасидан бирон қисмини кесиб ташлаб жазолаш оддий воқеадир.