15 October 2010
13:10 -
Хитойда сиёсий ўзгаришлар бўладими?
“Ҳаракат” агентлигининг экспертлари бу мавзуни бир неча марта тилга олиб, Хитойда бўлаётган жиддий иқтисодий ислоҳотлар ахир бир кун сиёсий ислоҳатларсиз турғунликка учрашини, аммо Хитой раҳбарияти буни тушунса ҳам, сиёсий ислоҳотлар СССР каби Хитойнинг ҳам парчаланишига олиб келишидан қўрқиб, сиёсий ислоҳотларга йўл бермаётганини гапиришганди. Ҳозир бу мамлакатда бошланган кичик бир жанжал шу масалада катта портлашларнинг дебочаси бўлиши мумкин.
Инглизларнинг The Guardian газетаси ёзишича, 3 октябрь куни америкаликларнинг CNN телеканалига интервью берган Хитой Бош вазири Вэн Цзябао (Wen Jiabao) ўз мамлакатида сиёсий ислоҳотлар бўлишини ҳам гапирибди. Аммо, интервьюнинг Хитойда тарқатилган вариантларида Бош вазирнинг сиёсий ислоҳотлар ҳақидаги сўзлари олиб ташланган.
Хитой Коммунистик Партиясининг 500 нафар ветерани Хитой ҳукуматига очиқ хат йўллаб, ошкораликка йўл беришни, цензурани юмшатишни талаб қилибди. Мактубда, хусусан, шундай сўзлар ҳам бор: “Ҳатто ҳукумат раҳбари очиқ фикр этолмайди”.
Хитой Коммунистик Партиясининг биринча раҳбари Мао Цзедуннинг котиби ҳам қўл қўйган мактуб 13 октябрда Хитойдаги бир қатор веб-сайтларда эълон қилинган, аммо цензорлар уни дарҳол йўқ қилишган.
Нима бўлганда ҳам, бу кичик жанжалнинг давоми бўлиши муқаррардир.