15 October 2010
06:44 - Долларнинг қиймати тушар экан, олтин нархи яна ортди
6 октябрдаги хабаримизда олтин нархи ортишда рекорд уриб, унинг бир унцияси жаҳон бозорларида $1,341.20 бўлганини билдиргандик.

Шу кунларда долларнинг қиймати бу йилнинг энг паст даражасига тушар экан, олтиннинг нархи яна ортди. Кеча унинг бир унцияси жаҳон бозорларида 1,387.10 доллардан сотилган. Йил бошидан бери унинг нархи 25 фоизга юксалибди.

Олтин ишлаб чиқариш бўйича олдинги сафларда борадиган Ўзбекистон учун яхши янгилик. Аммо, ҳамма нарсани ўз халқидан бекитиб келадиган ҳукумат олтин нархи ҳақида ҳам оғзига толқон солган. Чунки, бундай хабарни ўқиган ёки эшитган ҳар одамда, "олтиндан олинган фойда қаерга кетаяпти" деган савол туғилиши мумкин-да.