10 October 2010
17:47 -
Қирғизистонда ноқонуний парламент сайловлари давлат тўнтаришини қонунлаштирмоқчи, ўзбеклар бу қонунлаштиришни ҳеч қачон тан олмайди
Бугун бу мамлакатда ўтказилаётган парламент сайловлари, июнь ойидаги референдум каби, ноқонунийдир. Чунки, улар давлат тўнтариши йўли билан ҳокимиятни эгаллаб олган ва аввалги Конституция нормаларини оёқ ости қилаётган Вақтли ҳукумат тарафидан ўтказилмоқда.
Мамлакат парламенти – Олий Кенгашдаги 120 ўринга 29 партиядан 3 мингга яқин номзод кўрсатилгани, сайловлар демократик шароитда ўтаётгани ҳар қадамда айтилаётган бўлса ҳам, бу сайловларнинг Ўзбекистон, Туркманистон ёки Озорбайжонда ўтказиладиган нодемократик сайловлардан фарқи йўқ. Чунки, ҳеч қандай судсиз жиноятчи деб эълон қилинган қонуний президент Қурмонбек Боқиев ва тарафдорари сайловларга яқинлаштирилмаган.
Расмий хабарларга кўра, рўйхатга олинган сайловчилар сони 2,8 миллион экан. Уларнинг бир неча фоизи сайловда қатнашса ҳам, сайлов бўлиб ўтган ҳисобланади. Демак, бугун Қирғизистонда ноқонуний ҳокимият ноқонуний йўл билан қонунлаштирилади, аммо моҳиятан ноқонунийлигича қолаверади. Бу эса, келажакда мамлакатни катта нотинчликларга судрайдиаган доимий омилдир.
Тўғри, бугун қирғиз халқи нисбатан бирлашган, давлат тўнтарилиши амалга оширилган 7 апрель билан ўзбеклар қирғини бошланган 10 июнгача бўлган тарқоқлик йўқ. Аммо, бирлашиш ўзбекларнинг қони, қирғиз фашистларининг ўзбекларга қарши қилган қонхўрликларини қирғиз халқи тарафидан қўллаб-қувватлаши ҳисобига бўлди.
Мавжуд режим Қирғизистондаги ўзбекларнинг қирғин қилиниши воқеалари бўйича фақат ўзбеклар устидан судлар ўтказиб, ўзбекларни тўғридан-тўғри қўрқитиш билан шуғулланди, ўзбекларнинг сиёсий жонланишига йўл бермади, шу сабабли, ўзбеклар диаспора сифатида ҳозири сайлов кампаниясида иштирок этишга ҳам журъат этолмадилар.
Ўзбекистонда миллатга хоинлик қилаётган мавжуд ҳукумат сиёсий саҳнадан четлаштирилиб, миллатпарвар кучлар ҳокимиятга келмагунча, Қирғизистондаги ўзбек диаспорасининг ҳақ-ҳуқуқларини ҳеч ким ҳимоя қилолмайди. Аммо, ахир бир кун миллатпарвар кучлар ҳокимиятга келади.
Минг афсуски, жаҳоннинг буюк давлатлари ҳам минтақамиздаги ўз манфаатлари билан оворалар, уларнинг ҳам ўзбеклар қони билан иши йўқ.
Ўзбек миллати, яъни фақатгина Ўзбекистон ўзбеклари эмас, бутун ўзбек миллати Қирғизистондаги ноқонуний референдум ва ноқонуний парламент сайловлари асосида яратиладиган янги Қирғизистон ҳукуматини ҳеч қачон тан олмайди ва Қирғизистонда ўзбекларнинг ҳақ-ҳуқуқларини тиклаш учун курашади. Бир вақтдар немислар қилган ишдан ўрнак олиб, қирғиз миллатидан қирғиз фашизмини қоралашни, қирғиз фашизми қайтдан оёққа турмаслигини кафолатловчи механизмалар яратишни талаб қилади. Тўғри, немислар антифашист коалициядан мағлубиятга учрагандан кейин буни қилгандилар, умид қиламизки, қирғизлар мағлубиятни кутиб ўтирмайдилар.
Ўзбек халқи бундай кураш олиб боришга маҳкум, аксинча, миллат бўлолмайди.