10 October 2010
21:16 -
Бурхониддин Раббоний Толибон билан музоралар олиб боришга раҳбарлик қилади
Толибон билан музокаралар олиб бориш учун тузилган Тинчлик Кенгашининг раиси қилиб, Афғонистоннинг собиқ президентларидан Бурхониддин Раббоний сайланди, дейилади Reuters агентлигинг хабарида.
Маълумки, 68 аъзоси бўлган Тинчлик Кенгаши шу йил 4 сентябрда тузилган, аммо унинг таркиби Рамазондан кейин эълон қилиниши билдирилган эди.
Миллати тожик бўлган Бурхониддин Раббоний ўтган асрнинг 80-чи йилларида, яъни Афғонистон Совет қўшинлари тарафидан ишғол қилинган даврда, мужоҳид гуруҳларидан бирининг раҳбари бири бўлган, кейин мамлакат президенти этиб ҳам сайланган. Аммо, у ҳам кейинчалик Толибон тарафидан ағдарилган. Шундан кейин у америкаликларнинг ёрдамида Толибондан ҳокимиятни қайтариб олиш учун кураш олиб борди, аммо натижа чиқаролмади. 2001 йилда Толибон АҚШ кучлари тарафидан ағдарилгандан кейин, Бурхониддин Раббоний катта сиёсий саҳнада кўринмаган эди.
“Ҳозир Афғонистонда тинчликка эришиш учун афғонларни бирлаштириш лозим” дебди у Тинчлик Кенгашининг аъзолари олдида қилган нутқида.
Аммо, бу янги ташаббус ҳам натижасиз тугаши олдиндан маълум. Чунки, Толибоннинг мақсади фақатгина Ғарб қўшинларининг мамлакатдан чиқиб кетишига эришиш эмас, Ислом давлати қуришдир. Демак, Исломда ислоҳотлар қилиниб, Исломнинг ўзи диний давлат қуриш ғоясидан воз кечмагунча, Толибон каби фанатиклар билан музокара олиб бориш фойдасиз.