12 September 2010
22:12 -
Пятигорскда генерал Ермоловга ҳайкал очган руслар генерал Скоблевга ҳам ҳайкал очадиларми? Хоинларга биз ўзимиз ҳайкал очамизми?
Рус ахборот агентиликларининг билдиришича, бугун Пятигорск шаҳрида Кавказнинг истилочиларидан бири – рус генерали Алексей Ермоловга ҳайкал очилди.
“Генерал Ермолов шундай ҳарбий бошлиқ эди-ки, у нафақат уруш олиб борган, айни замонда, маҳаллий аҳоли билан мулоқот қилган. У ўз мулоқотлари орқали жанг майдонларидаги ғалабаларидан қолишмайдиган муваффақиятлар қозонган эди”, дебди очилиш маросимида нутқ сўзлаган Ставрополь ўлка ҳукуматининг вице-премьери Сергей Ушаков. Тушунарлик-ки, генерал Ермоловнинг мулоқоти - ҳамма миллатлар ичида бўлгани каби кавказлилар орасида ҳам бўлган хоинларни сотиб олиш бўлган.
Қизиқ, руслар Марказий Осиё, хусусан Фарғона вилоятини босиб олишда хизмат кўрсатган генерал Скоблевга ҳам бирон жойда ҳайкал очишармикан? Бир маҳаллар унга ҳайкал сифатида ўзи қуришга бошлаган ҳозирги Фарғона шаҳрининг номи берилган эди.
Дарвоқе, генерал Скоблев ҳам Ермолов каби қанчадан-қанча ўзбекларни сотиб олган бўлса керак.
Хоинларга ўзимиз ҳайкаллар қўйсак, балки, миллатнинг ҳозир ҳам бор бўлган Салой Мадамин, Ёдгор Обид, Толиб Ёқуб каби хоинлари учун ҳам дарс бўлармиди? Акс ҳолда, тожик махсус хизматларининг ноғорасига ўйнаб, Маҳмуд Худайбердиев каби ўзбек диаспораси лидерларига лой чаплаш истагидагиларнинг сони камаймайди.