24 August 2010
02:30 - Миллат хоинларининг ўзбеги ҳам чечени ҳам бир хил, ифлосликларининг чегараси йўқ
Ўзбекнинг тарихидаги биринчи миллий озодлик ҳаракати бўлмиш “Бирлик” эндигина оёққа туриб, ўн минглаб кишилик митинглари билан коммунистик ҳокимиятни жар ёқасига обориб қўйган кунлари, “Митинг кўча чангитишдир” дея “Бирлик”ни парчалаган ва Ислом Каримнинг хизматига ўтган Салой Мадамин ва Дадахон Ҳасан каби бир қатор ёзувчилар миллатга хоинлик қилган одамлардир.

“Бирлик”нинг бўлинишидан икки-уч ҳафта ўтар-ўтмас, “Бир марта зино қилган аёл фоҳишага айланиши мавуффақ бўлгани каби, бир марта сотқинлик қилган Салой Мадамин энди бутун ҳаётини хиёнатчилик билан ўтказади, деган Дадахон Ҳасан “Бирлик”га қайтди. Одам балки янглишгандир дея бирликчилар уни кечирдилар.

Аммо, Ислом Карим миллатни алдаш мақсадида Салой Мадаминни биринчи президент сайловларида қўғирчоқ номзод сифатида сайловга қатнаштирганда, Дадахон Ҳасан кутилмаганда унга ишончли вакил бўлди. Яъни, бир тарафдан, миллатни алдаш ишига қўшилди, иккинчи тарафдан, ўзининг ифодаси ҳақ эканлиги исботлаб, яна бир марта миллатга хиёнат қилди.

Ислом Карим бу икки хоинни яхшилаб ишлатиб бўлгач, бир тепиб улоқтирди. Йиллар ўтиб, Дажахон Ҳасан ва Салой Мадаминнинг оралари яна бузилди. Улар бир-бирларини қандай ифлос ифодалар билан лойга булғаб рус сайтларида жанжал қилишгани ҳақида “Ҳаракат” журналининг сайтимизда ҳам жой олган 2008 йил 6(75) cонидаги “Икки ўзбек мухолифатчисининг русча ғалваси” номли мақоласини ўқиш мумкин.

Чеченларнинг милиай хоинлари ҳам отнинг қашқасидек маълум. Булар ота-ўғил Аҳмат ва Рамзон Қодировлар ва ака-ука Ямадиевлар. Ота-ўғил Қодировлар аввал русларга қарши курашган озодлик ҳаракати ичида бўлишган, кейин саф ўзгартириб, Москвага тарафга ўтишган. Кремль аввал ота Аҳмат Қодировни Чеченистон президенти қилиб қўйганди, у ўлдирилгандан кейин бу лавозим Рамзон Қодировга берилди.

Ака-ука Ямадиевлар ҳам аввал Чеченистоннинг мустақиллиги учун Аслан Масхадов бошчилигида курашишди, сўнгра русларга сотилишди. Аммо, Қодиров ва Ямадиевлар оиласи ўртасида нифоқ чиққач, руслар Рамзон Қодировни қўллаб-қувватлашди ва у битама-битта Ямадиевларни ўлдиришга бошлади.

Тирик қолган Ямадиевлардан бири Иса бугун Рамзаннинг олдида тиз чўкди ва феъалан унга хизмат қилишга онт ичди. Рамзаннинг буйруғи билан араб мамлакатларидан бирида ўлдирилган акасидан ҳам воз кечди десак бўлаверади.

Аммо, бу икки хоинниннг дўстлиги Салой Мадамин билан Дадахон Ҳасаннинг дўстлиги каби узоққа боролмайди Чунки, хоинликка юз ўгирганлар бутун умр хоинлик билан ҳаёт кечирадилар. Салой билан Дадахон шундай бўлган, Рамзан билан Иса ҳам шундай бўлишади.