03 September 2010
17:56 - Хўжанд миршабхонасига террористик ҳужум, 25 киши ярадар бўлди
Бугун эрталаб Сўғд вилояти ички ишлар бошқармасининг ховлисида ўлимчи террорист ўзи ҳайдаётган ГАЗ-24 автомашинасини милиционерлар билан тўла бўлган иккита автомобилнинг биттасига уриб портлатгани ҳақида маҳаллий ва Россия хабар агентликлари хабар бердилар. Портлаш натижасида ҳалок бўлганлар бор-йўқлиги ҳақида маълумот йўқ. Аммо, 25 киши яродор бўлгани айтилмоқда.

Тожик хабар агентликлари милиция расмийларига асосланиб билдиришича, портлаш Ўзбекистон Исломий Ҳаракати тарафидан уюштирилгани гумон қилинаётган эмиш. Аммо буни тасдиқлайдиган биронта далил келтирилмайди.

Умуман олганда, бу воқеа ҳақидаги хабарлар жуда чалкаш. Кўринишидан, тожик расмийларининг ўзи таҳлика ва паника ичида, ярим кун ўтишига қарамасдан нима бўлганини ҳали тўғри баҳолай олишган эмас.

Портлашни шу йил 30 август куни ўлдирилган Исфара тумани бозоркоми Ҳомиджон Каримов тарафдорлари тарафидан уюштирилди, уларнинг мақсади бу қотиллик юзасидан олиб борилаётган тергов ишларига ҳалақит беришдир, деган иддаолар ҳам тожик хабар агентликлари тарафидан муҳокама қилинмоқда.