03 September 2010
23:18 -
Хитой ўз олтин-валюта заҳираларининг миқдори ва структурасини биринчи марта очиқлади, энди навбат Ўзбекистонгами?
Хитой ҳукуматининг China Securities Journal (CSJ) газетаси Халқ Банкига (Хитойнинг Марказий Банки) асосланиб билдиришича, бу мамлакатнинг олтин-валюта заҳиралари 2,45 трлн доллар экан. Заҳираларнинг 65 фоизи долларда, 26 фоизи еврода, 5 фоизи фунт стерлингда ва 3 фоизи япон иенасида номинация қилингани ҳам маълум бўлди.
Хитойнинг олтин-валюта заҳиралари аввалдан 2,5 триллион деб тахмин қилинарди, аммо унинг аниқ миқдори ва структураси биринчи марта расман эълон қилинмоқда.
«Ҳаракат» сайтида ҳам аввал берилган хабарлардан маълумки, масалан, Россиянинг олтин-валюта заҳиралари 500 миллард доллардан бироз камроқдир.
Табиий, Ўзбекистонда бу каби маълумотлар ҳеч кимга билдирилмайди. Чунки, мамлакатимизнинг молиявий-иқтисодий аҳволига доир ҳар қандай маълумот, улар ҳақиқий бўлса албатта, аҳволимизнинг бошқаларга нисбатан ўта ғариб эканлигини кўрсатган бўларди.
Аслида, Ўзбекистон ҳам яқин орада бундай рақамларни эълон қилишга мажбур бўлади. Чунки, уларни билмасдан ҳеч ким биз билан жиддий ҳамкорлик қилмайди.