03 September 2010
12:35 - Хонанда Ҳосила Раҳимовага вақтинча таъқиқ қўйилди
“Ўзбекнаво” гастрол концерт бирлашмаси томонидан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳосила Раҳимовага берилган А0986-сон лицензия бекор қилинган. Бунга хонанданинг мустақиллик байрами тантаналарининг репитицияларига кечикиб келгани сабаб бўлибди.

Халқ қўшиқларининг моҳир ижрочиси бўлган бу санъаткор энди уч ой давомида концерт бериш ҳуқуқидан маҳрум қилинди. Хонанданинг ўзи байрам тадбирларига кечикишига жиддий сабаб бўлганини таъкиламоқда, бироқ юртбоши назаридаги бу тантаналарга ҳурматсизлик қаттиқ жазоланди.