25 August 2010
11:05 -
Сурхондарёлик амалдорларнинг айримлари озодликка чиқарилди
Шу йилнинг 9 июлидаги хабарларимизда Сурхондарё вилояти Денов тумани ҳокими Абусамат Ҳожиқулов, Сурхондарё вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи Рустам Қўчқоров, Сурхондарё вилояти Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси Рўзигул Сафарова, Термиз шаҳар ҳарбий гарнизони бошлиғи, подполковник Владимир Цой, Термиз шаҳар Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи Акмал Ахмедовларнинг порахўрликда айбланиб, ҳибсга олингани ҳақида хабар қилгандик. Қарийб икки ой давомида судсиз, сўроқсиз ушлаб турилган бу амалдорларнинг айримлари, яъни вилоят Солиқ бошқармаси бошлиғи Рустам Қўчқоров, Термиз шаҳар ҳарбий гарнизони командири Владимир Цой озодликка чиқарилган.
Вилоят ҳокимлигининг исмини ошкор қилмасликни сўраган вакили: “Буларнинг иши сиёсатга айланиб кетди, бир халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти баёнот берибди, бу хабар чет элга, интернетга чиқиб кетибди, шунинг учун қамалганларнинг айримлари вақтинча озод қилинган...” деди. Афтидан, ҳокимлик ходими Ўзбекисон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг “Сурхондарёлик амалдорлар тақдири қил устида” номли релизини тахмин қилди, дейди мухбиримиз.
Оммавий порахўрликда айбланиб, ҳибсга олинган сурхондарёлик амалдорлар устидан қўзғатилган жиноят ишининг ҳуқуқий ҳолати борасида маъмулотлар йўқ. Амалдорларнинг яқинлари сўроқлар даврида шафқатсиз қийноқлар қўлланилаётганини таъкилашмоқда.