17 August 2010
03:15 -
Тошкент давлат юридик институти проректори Даврон Аҳмедов ҳибсга олинди
Тошкент давлат юридик институтининг биринчи проректори, юридик фанлари доктори Даврон Аҳмедов МХХ органи томонидан порахўрликда айбланиб, ҳибсга олинган. Бу ҳақда хабар қилган манбаларимиз проректорни институт ўқитувчиларидан бирининг тест синовлари даврида пора олганлик ҳақидаги кўргазмаси билан ҳибсга олинганини таъкидлашмоқда.
Совет даврида Молия вазирлиги ревизори сифатида фаолият олиб борган Аҳмедов мустақиллик йилларида Юридик институтига ўқишга кирган ва шу институтнинг халқаро ҳуқуқий муносабатлар факультети деканлигидан проректор рутбасигача кўтарилганди.