24 September 2012
21:36 -
“Ўзбекистон Ҳаво Йўллари”нинг хабари ёлғонми, провокациями?
Бу ширкатнинг ҳар доим ҳам очилавермайдиган сайтининг ручса саҳифасига 21 сентябрда қўйилган бир эълон ҳаммани ҳайрон қолдириши керак.
Эълонда айтилишча, Туркияниннг янги имиграция қоидаларига кўра, Туркияга кириш учун Ўзбекистон фуқаросининг қўлида орқага қайтиш ёки Туркиядан бошқа ерга учиб кетиш билети, ўзига меҳмонхона ажратилгани ҳақида ҳужжат ва 2 минг доллар нақд (!!) пул бўлиши керак. Акс ҳолда, бундай йўловчи Туркияга киритилмаслиги мумкин.
Қаранг, “киритилмайди” эмас, “киритилмаслиги мумкин”.
Бундан ҳам қизиғи, “Ўзбекистон Ҳаво Йўллари” ўз хабарига ҳеч қандай тушунтириш бермайди. Туркияга учаётган йўловчининг қўлида юқорида айтилган ҳужжатлар бўлмаса, уни Тошкентда учоққа чиқарадиларми ёки шу ерданоқ орқага қайтарадиларми?
Наҳотки, Туркия фақат ўзбеклар учун шундай қоида киритди?
Ҳозир Туркияга ўзбекларнинг мардикорлик учун Туркияга кетиш, у ерда нолегал шаклда қолиш ҳоллари жуда кўпайган. Туркия шундан хавотирга тушдими?
Бу саволларга жавоб йўқ.