02 November 2012
12:54 -
Ўзбекистон-Туркия: “Ярмарка” баҳона “муносабатларни тиклаш” ғаниматми?
Маълумки, Ислом Карим раҳнамолигида “Турк дунёси” ғоясини заифлаштириш, ҳатто йўқ қилишга ҳаракат қилинмоқда. Раҳнамонинг ўзи йиллардан бери туркий тилли давлатлар саммитига ҳеч бормайди. Бошқа савиядаги турли табдирларга ҳам Ўзбекистон вакиллари қатнашмайди. Ўзбекистондан туркларнинг бизнесини чиқариб ташлаш йўлида изчиллик билан иш олиб борилмоқда.
Охирги кунларда қандайдир ўзгаришлар бўлганга ўхшайди. 29 октябрда нишонланган Туркия Жумҳурияти куни муносабати билан Ислом Карим Туркия Президенти Абдуллоҳ Гул ва Бош вазир Ражаб Эрдўғонга 25 октябрь куни табрикномалар юборди. Айнан ўша куни Ташқи ишлар вазирлигида Туркиянинг мамлакатмиздаги элчиси Меҳмет Сўнмас қабул қилинди. Тахмин қилиш мумкинки, Ислом Каримнинг табрикномаси элчи орқали жўнатилди.
Шу кунларда Тошкентда “Туризм Ипак йўлида” мавзусига бағишланган Халқаро ярмарка ўтказилмоқда. Меҳмонлар ичида Туркия Маданият ва Туризм вазири Эртурғул Бина ҳам бор экан. У Ўзбекистон Маданият ва Спорт вазири Турсунали Қўзиев билан учрашув ўтказибди, шу каби тадбирларни (ярмарка назарда тутилмоқда, шекилли – Ҳаракат) ўтказишда ҳамкорлик қилишнинг уч йиллик шартномасини имзолашни таклиф қилибди.
Бу сиёсий таклифга Ўзбекистон тарафининг жавоби ҳали йўқ. Ўзбек бундай ишларга шошармиди. Аммо, меҳмонга ош едирилган, аллақачон йўқ қилиниши керак бўлган ибтидоий одатимизга кўра, унга тўн кийдирилган.
Табиий, Ислом Карим рухсат берса, вазирларимиз ҳамма билан учрашаверадилар, ош ейдилар, тўн кийдираверадилар. Лекин бошқа нарса муҳим: Бу икки мамлакат расмийларининг сўнги йилларда биринчи марта вазирлар даражасида учрашуви шунчаки воқеами, ёки Ислом Каримнинг Жумҳурият куни муносабати билан юборган таклифларини ҳам ҳисобга олсак, жиддий ўзгаришми?
Ҳозирча бир нарса дейиш қийин. Аммо, Ислом Карим ўзи каби Ўзбекистонни ҳам яккамоховга айлантириб қўйгани – мамлакатимизнинг келажаги учун катта таҳликадир.
Расм туркларнинг “Миллиёт” газетаси сайтидан олинган.