12 August 2010
03:11 - “Эзгулик” судсиз, сўроқсиз ушлаб турилган сурхондарёлик амалдорлар тақдиридан хавотирда
Жамиятнинг бугун тарқатилган 21-сонли релизида қарийб икки ойдан бери Сурхондарё вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан зўровонлик билан тутиб турилган, қийноқларга солинаётган Денов тумани ҳокими Абдусамат Ҳожиқулов, Сурхондарё вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи Рустам Қўчқоров, Сурхондарё вилояти Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси Рўзигул Сафарова, Термиз шаҳар ҳарбий гарнизони бошлиғи Владимир Цой сингари 20 дан ортиқ турли даражадаги раҳбарлар тақдиридан ташвиш билдирилади. “Эзгулик”ка мазкур шахсларнинг қариндошлари мурожаат қилишиб, уларнинг судсиз, сўроқсиз тутиб турилгани, уларнинг ҳимоя ҳуқуқидан амалда маҳрум этилганини таъкидлашган.

Ваҳшиёна қийноқлар остида сўроқ бераётган амалдорларга қўйилаётган айбловларнинг ошкор этилмаётгани, ҳатто айримларининг ҳаёти хавф остида қолаётгани, қариндошларига кўрсатилмаётгани, тергов органларининг ноқонуний хатти-ҳаракатларини қоралашга асос бўлолади.

Релизнинг тўлиқ матни жамиятнинг расмий веб-сайтида - www.ezgulik.org