12 August 2010
01:07 -
Олий Суд журналист, ҳуқуқ ҳимоячиси Дилмурод Саййидга белгиланган жазони ўзгаришсиз қолдирди
Кутилганидек, Ўзбекистон Республикаси Олий Суди “Эзгулик”чи журналист Дилмурод Саййидга нисбатан чиқарилган ҳукмни ўзгаришсиз қолдирди. Бу ҳақда журналистнинг ҳимоячилари ва қариндошларига расмий хат билан маълум қилган Олий суд судьяси Мусаев олий маҳкаманинг дастлабки инстанция судини бекор қилишга асослар топилмаганини таъкидлаган.
Ўткир сурункали сил (туберклёз) хасталиги билан Ўзбекистон ИИВ Жазони ижро этиш Бошқармасига қарашли Навоийдаги 64/49-муассасада жазо муддатини ўтаётган журналистнинг иши юзасидан унинг ҳимоячилари ўтган йилнинг декабрида Олий Суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига ариза беришганди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоли Дилмурод Саййид ўтган йилнинг ёзида Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти Тайлоқ тумани суди томонидан 12,5 йилга озодликдан маҳрум этилган. Суд ҳукми апелляция ва назорат босқичларида ўзгартиришсиз қолдирилган.