12 August 2010
00:28 -
Ўзбек аслли миллардернинг сайтида арман журналисти Наталия Геворкян русларнинг президенти Владимир Путинга иккинчи марта тўғри баҳо берди
“Ҳаракат” журналининг 2000 йил 6(27) сонида ўша пайтда “Коммерсант” газетасида эълон қилинган журналист Наталия Геворкяннинг “Окаянный день Владимира Путина” (Владимир Путиннинг нафратга лойик куни) номли мақоласи кўчириб босилганди. Бу мақола билан сайтимизнинг қуйидаги саҳифасида танишиш мумкин - harakat.net/harakat.php?id_harakat=27&id_topic=137&id_stat=240
Унутмаслик керакки, бу мақола 200 йилда ёзилган. У пайтда Россиянинг янги президенти Владимир Путиннинг кэгэбэчи башараси ҳали очилмаган, унинг диктаторга айланишини ҳали кўпчилик тахмин ҳам қилмасди. Аммо Путиннинг Парижда рус дисседентлари қабрини зиёрат қилиш маросимига қатнашишдан сўнгги дақиқада воз кечган Наталия Геворкян келажакни тўғри башорат қилолди. Бу башоратнинг тўғрилигини вақтида бошорат қилолган “Ҳаракат” журналининг таҳририяти эса, мақолани кўчириб босди.
Ҳозир ҳам Парижда яшаб, россиялик ўзбек миллиардери Алишер Усмоновнинг “gazeta.ru” нашри билан ҳамкорлик қилаётган Наталия Геворкян Россия президенти Владимир Путиннинг кеча ўт ўчирувчи учоқда иккинчи пилот сифатида қилган масхарабозлигига шунчалик тўғри баҳо берганки, уни кўчириб, сайтимизнинг “Актуал Мавзу” бўлимида чоп этишдан ўзимизни тўхтатолмадик.
Ҳамма ўқувчиларимизни бу мақола билан танишишга чақирар эканмиз, Европанинг Наталия Геворкян яшайдиган томонларига бориб олган ўзбек диссидентлари биронта пичоққа илинадиган нарса ёзолмаётганларидан хуноблигимизни ҳам билдиришни истардик.